11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни
2026-11-11 08:10:00 / Янгиликлар
Ҳар йили 11 ноябрь мамлакатимизда Ўзбекистон касаба уюшмалари куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда ижтимоий адолат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган касаба уюшмалари фаолиятига юксак эътибор ва эҳтиром ифодасидир.
Бугунги кунда касаба уюшмалари Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланмоқда. Ходимларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда меҳнат жамоаларида соғлом муҳитни қарор топтиришда уларнинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан вилоятимиздаги барча касаба уюшмалари ходимлари, фаоллари ва аъзоларини самимий муборакбод этамиз.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, эзгу ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака ва фаровонлик тилаймиз!
