Соҳибқирон Темур кўчаси янада обод ва замонавий қиёфага келтирилади
2026-11-04 20:45:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида 24/7 тартибида фаолият кўрсатиши белгиланган Соҳибқирон Темур кўчасидаги ишлар билан танишди.

Кўчанинг 1,4 километрлик қисмида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар, шунингдек, аҳолига кечаю кундуз хизмат кўрсатишга мўлжалланган инфратузилма яратилмоқда.
Ўрганиш давомида лойиҳаларни Фарғонанинг ўзига хос меъморий услуби асосида янада такомиллаштириш, тунги ёритиш тизимини кучайтириш, ҳудудни ободонлаштириш, замонавий хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди.
Кўчани янада жозибадор масканга айлантириш, аҳолига мазмунли ҳордиқ чиқариш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида мутасаддиларга қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилди.



