Қувасойликлар учун янги туризм ва хизмат кўрсатиш маскани барпо этилмоқда
2026-11-04 14:10:00 / Янгиликлар

Драйвер лойиҳа учун маблағ ҳисобига шаҳар марказидаги Бешалишсойнинг 1 километрлик қисми бетонлаштирилиб, қирғоқлари мустаҳкамланди. Йўлаклар барпо этилиб, ҳудуд обдонлаштирилди. Эндиликда бу ерда аҳоли учун замонавий дам олиш масканлари, хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилмоқда. Қулай инфратузилма яратиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Вилоят ҳокими ишларни жадаллаштириш, лойиҳаларни амалга оширишда мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш ва ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.
Шундан сўнг шу маҳалладаги "IZMIR GROUP" МЧЖ томонидан бошланган "Quvasoy City" турар-жой мажмуаси ишлари кўрилди.
Лойиҳа доирасида 5 қаватли, жами 227 та хонадондан иборат 13 та турар-жой бинолари қурилиши, мактабгача таълим муассасаси ва савдо марказларини ташкил этиш режалаштирилган.
Мажмуада замонавий ва қулай яшаш шароитларини яратиш кўзда тутилган.
Вилоят раҳбари ишларни сифатли ва ўз вақтида якунлаш зарурлигини таъкидлади.




