Инвесторлар ҳамкорликни янада кенгайтирмоқда
2026-11-03 19:35:00 / Янгиликлар

Учрашувда корхона фаолиятини кенгайтириш ва ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Хитой капитали иштирокида ташкил этилган мазкур корхона Учкўприк туманидаги “Қўқон” ЭИЗда жойлашган бўлиб, кафель ва керамогранит плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2025 йилда ишга туширилган корхона бугунги кунда Марказий Осиёдаги замонавий ва юқори унумли керамика ишлаб чиқариш марказларидан бири сифатида фаолият юритмоқда.
Мулқотда инвестор юртимизда яратилаётган қулай шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш натижасида корхонада ишлаб чиқариш жараёнлари жадал давом этаётганини таъкидлади.
Лойиҳа самарадорлигини ошириш ва янги ташаббусларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди. Келгусидаги ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.


