Инвестициявий ҳамкорликнинг янги йўналишлари кўриб чиқилди
2026-11-02 20:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда вилоятда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Аввалги мулоқотларда билдирилган ташаббусларни амалий босқичга олиб чиқишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Фарғонада хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ва инвестицияларни жалб этиш имкониятлари юқори эканлиги эътироф этилди.
Учрашувда Хитой компаниясининг қурилиш материаллари, саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит ва энергетика каби йўналишларда маҳсулотлар сифатини текшириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда сертификатлаш бўйича тажрибасидан дунё стандартлари даражасида самарали фойдаланиш масалалари ҳақида ҳам сўз борди. Бу жараёнда маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ва янги иш ўринларини яратиш муҳимлиги айтиб ўтилди.
Вилоят раҳбари ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди. Билдирилган таклифлар асосида аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Истиқболдаги ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.


