Ёқилғи гранулалари ишлаб чиқариш тажрибаси Фарғонада ҳам жорий этилмоқда
2026-10-31 13:35:00 / Янгиликлар

Мазкур хўжаликнинг «Неманица» ёғочни қайта ишлаш мажмуасида замонавий технологиялар асосида муқобил ёқилғи турларидан бири — пеллетлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Пеллетлар асосан ёғочни қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган қипиқ, майда ёғоч бўлаклари ва бошқа қолдиқлардан тайёрланади. Бу эса ишлаб чиқариш чиқиндиларидан самарали фойдаланиш, табиий ресурсларни тежаш ва экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
Корхонанинг йиллик лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати 30 минг тоннани ташкил этади. Ўрнатилган замонавий ускуналар ёрдамида соатига 4 тоннагача ёқилғи гранулалари тайёрлаш имконияти мавжуд.
Тайёр маҳсулотлар саноат корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларини иситишда фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, 15 килограммлик ҳамда йирик ҳажмли махсус қопларда қадоқланади.
Делегация аъзолари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари, хомашёни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни қадоқлаш ва сақлаш шароитлари билан яқиндан танишдилар.
Ташриф давомида мазкур йўналишдаги илғор тажрибаларни Фарғона вилоятида жорий этиш, маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш қолдиқларидан самарали фойдаланиш ҳамда муқобил ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш имкониятларига эътибор қаратилди.
Таъкидлаш жоизки, куни кеча Фарғона вилоятининг Данғара туманида ҳам Беларус билан ҳамкорликда пеллет ишлаб чиқариш лойиҳасига старт берилди.
Беларусь тажрибасини ўрганиш ушбу лойиҳани замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ҳудудда муқобил ёқилғи ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда муҳим аҳамият касб этади.









