Туризм соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
2026-10-30 20:45:00 / Янгиликлар

Вилейка сув омбори Беларусдаги энг йирик сунъий сув ҳавзаси бўлиб, мамлакатнинг муҳим туристик ва рекреацион масканларидан бири ҳисобланади.
Сув омборининг сув юзаси майдони 64,6 квадрат километрни, узунлиги эса 27 километрни ташкил этади. Унинг атрофида агротуризм объектлари, замонавий дам олиш базалари, кемпинг ва глэмпинг мажмуалари фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, елканли спорт, эшкак эшиш ва бошқа сув спорти турлари билан шуғулланиш учун қулай шароитлар яратилган.
Ҳудудда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, дам олувчилар учун замонавий хизматларни ташкил этиш ва табиий имкониятлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилейка туманидаги айрим дам олиш масканлари ободонлаштириш даражаси бўйича Минск вилояти миқёсида эътироф этилган.
Ташриф давомида сув омбори атрофидаги мавжуд имкониятлар, туристик хизматлар кўлами ҳамда инвестициявий салоҳият ўрганилди.
Фарғона вилояти тадбиркорлари томонидан Вилейка сув омбори ҳудудида замонавий туризм мажмуасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Мазкур ташаббус доирасида дам олиш ва меҳмонхона хизматларини йўлга қўйиш, сайёҳлар учун қулай инфратузилма яратиш ҳамда ҳудуднинг туристик жозибадорлигини ошириш назарда тутилмоқда.



