Ҳудудлараро ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди
2026-10-29 21:30:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстона ҳамда стратегик шериклик муносабатлари изчил кенгайиб бораётгани, айниқса, ҳудудлар даражасидаги тўғридан-тўғри алоқалар бугунги кунда янада фаоллашгани алоҳида қайд этилди.
Фарғона вилоятининг Беларус ҳудудлари билан ҳамкорлиги амалий лойиҳалар билан кенгайиб бораётганлиги билдирилди.
Учрашувда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, енгил саноат, мебелчилик, фармацевтика ва машинасозлик каби истиқболли йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига эътибор қаратилди. Шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этиш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.
Учрашув якунида икки томон учун ҳам иқтисодий самарадорлик ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қиладиган қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.




