Фарғона — Беларусь: ҳудудлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
2026-10-29 14:05:00 / Янгиликлар
Минск. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Беларусь Республикасига келди.

Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад — икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ҳудудлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашдир.
Ташриф дастуридан давлат ва расмий доира вакиллари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, йирик компаниялар раҳбарлари билан мулоқотлар, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни йўлга қўйишга қаратилган бизнес-форум ҳамда «B2B» учрашувлар ўрин олган.
Шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Беларусь Республикасидаги йирик саноат, қишлоқ хўжалиги ва юқори технологияли корхоналар фаолиятини бевосита ўрганиш кўзда тутилган.
