Қайта тикланувчи энергия — янги имкониятлар манбаи
2026-10-28 22:55:00 / Янгиликлар

Учрашувда вилоятда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, хусусан, шамол электр станциясини қуриш лойиҳасига инвестиция жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
Меҳмонлар компаниянинг Хитой ва бошқа мамлакатларда амалга оширган энергетика лойиҳалари, соҳадаги бой тажрибаси ҳамда қурилиш сифати, самарадорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ёндашувлари ҳақида маълумот бердилар.
Вилоят ҳокими шамол энергетикасини ривожлантириш электр энергиясига ортиб бораётган талабни қондириш, анъанавий ёқилғи ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Мулоқотда мутахассислар иштирокида ҳудуднинг салоҳияти ва мавжуд имкониятларини атрофлича яна бир бор ўрганиш, лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини белгилаш ва ҳамкорликни давом эттириш чора-тадбирлари келишиб олинди.



