Жанубий Корея компанияси билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди
2026-10-28 14:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда компания вакиллари билан аввалги мулоқотларда муҳокама қилинган энергетика соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар давом эттирилди. Хусусан, Фарғона вилоятида электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш корхонасини барпо этишга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида KDHC компаниясининг марказлашган иссиқлик таъминоти ва совутиш тизимлари, когенерация асосида электр энергияси ишлаб чиқариш, энергия тежамкор технологиялар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш борасидаги илғор тажрибаси муҳокама қилинди. Ушбу тажрибани вилоятда татбиқ этиш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳамкорликнинг кейинги босқичларида амалга ошириладиган ишлар, истиқболли лойиҳаларни батафсил ўрганиш, аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва уларни босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида белгиланган йўналишларда музокараларни давом эттириш ва ҳамкорликни амалий лойиҳалар билан мустаҳкамлашга келишиб олинди.



