Сўх туманидаги ҳар бир лойиҳа сифатли амалга оширилиши керак
2026-10-23 20:55:00 / Янгиликлар

Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этди.
Йиғилишда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур қарорда белгиланган вазифаларнинг ижроси, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларни муҳокама қилди.
Хусусан, қарор доирасида бошланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиш ҳолати, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари танқидий таҳлил қилинди.
Вилоят ҳокими қарор ижросини таъминлашда ҳар бир белгиланган вазифага масъулият билан ёндашиш, лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, энг муҳими, уларнинг амалий натижаси аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, туманнинг иқтисодий ва туризм салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, янги инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида Президент қарорида белгиланган ҳар бир вазифанинг сўзсиз ижросини таъминлаш, мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этиш, лойиҳаларнинг амалий натижадорлигини ошириш ва ижро интизомини кучайтириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Ҳар ҳафта белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича ўрганишлар олиб борилиши белгиланди.






