Себзор маҳалласи «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла»га айлантирилмоқда
2026-10-23 20:40:00 / Янгиликлар

Қарийб 3 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада, аввало, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва қулай яшаш муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, ичимлик суви ва электр энергияси таъминотини яхшилаш, мавжуд инфратузилмани янгилаш бўйича ишлар жадал давом этмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Себзор маҳалласида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ҳудудда жойлашган «Хўжа Қулфи занжир кушо» зиёратгоҳи ҳам кўздан кечирилди. Мазкур маданий мерос объектини таъмирлаш, тарихий қиёфасини сақлаган ҳолда ободонлаштириш ҳамда зиёратчилар учун муносиб шароитлар яратиш режалаштирилган.
Вилоят раҳбари маҳаллада олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини белгиланган талаблар асосида сифатли бажариш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва аҳолига қулайлик яратиш масалалари юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.




