Сўхда янги ихтисослаштирилган мактаб қурилмоқда
2026-10-23 20:20:00 / Янгиликлар
Сўх туманидаги Равон маҳалла фуқаролар йиғинида 335 ўринли янги ихтисослаштирилган мактаб барпо этилмоқда. Бунинг учун 21 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Лойиҳа доирасидаги қурилиш ишлари “Мумтоз метал”МЧЖ томонидан бажарилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳудуддаги ўрганишлари давомида мактаб қурилиши билан танишди. Масъуллар томонидан лойиҳанинг бориши ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Янги мактабнинг барпо этилиши ҳудудда ўқувчилар учун замонавий таълим муҳитини яратиб, ёшларнинг билим ва салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Вилоят ҳокими қурилиш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.



