Фарғонада ёшлар сиёсати: бандлик, манзилли ёрдам ва замонавий касблар
2026-10-22 17:10:00 / Матбуот анжуманлари

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов журналист ва блогерларга ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий касбларга ўқитиш борасидаги натижалар ҳақида маълумот берди.
Таъкидланганидек, йил бошида хатловда аниқланган 7 841 нафар ишсиз ёшнинг 7 818 нафари — 99,7 фоизининг бандлиги таъминланди. Шунингдек, 16 329 нафар ёшга 728 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди. «Ёшлар дафтари» орқали 1 022 нафар ёшга 3,3 миллиард сўмлик манзилли ёрдам кўрсатилди.
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган 1 445 та тадбирда 47 минг нафардан ортиқ ёш қамраб олинди.
Ахборот технологиялари соҳасида ҳам имкониятлар кенгаймоқда. Жорий йилда 49 та янги IT компанияси фаолияти йўлга қўйилиб, IT Park резидентлари сони 149 тага, улардаги ходимлар сони 1 750 нафарга етди. Вилоятдаги «Айти шаҳарчаси» марказларида 23,2 минг нафардан ортиқ, Coursera платформасида эса 41 минг нафар ёш ўқув курсларини тамомлаб, сертификат олди.
Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.



