Илғор тажриба асосида замонавий иссиқхона ташкил этилади
2026-10-20 20:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда вилоят делегациясининг Жанубий Кореяга амалий ташрифи давомида эришилган келишувлар ижроси, хусусан, вилоятда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона мажмуасини ташкил этиш лойиҳасини амалий босқичга олиб чиқиш масалалари ҳақида сўз борди.
Компания вакиллари ҳаво, геотермал ва сув иссиқлигидан фойдаланувчи замонавий технологиялар жорий этиш орқали қиш мавсумида табиий газ ва кўмир истеъмолини камайтириш, энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳосилдорликни ошириш имкониятлари ҳақида маълумот бердилар.
Вилоят ҳокими қишлоқ хўжалигида илғор ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш долзарб вазифалардан бири эканини таъкидлаб, ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув давомида Данғара туманида лойиҳани амалга ошириш имкониятларини жойида ўрганиш, аниқ режа ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни изчил давом эттириш чора-тадбирлари келишиб олинди.


