Германия компанияси билан ҳамкорлик кенгайтирилади
2026-10-19 22:15:00 / Янгиликлар

Учрашувда ҳамкорлик доирасида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Компания мутахассислари томонидан вилоятда ўтказилган ўрганишлар, инструментал диагностика натижалари ва энергия тежаш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
“GLOTECH Energy” қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилгани ва ҳамкорлик доирасидаги амалий ишлар бошлангани қайд этилди.
Мулоқотда энергия истеъмолини мақбуллаштириш, ишлаб чиқариш ускуналарини рақамли технологиялар асосида диагностика қилиш ва онлайн мониторинг тизимларини жорий этиш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Компаниянинг дастурий таъминот ишлаб чиқиш, телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш ва интеграция қилиш ҳамда IT инфратузилмани жорий этиш борасидаги тажрибаси ҳақида маълумот берилди. Корхоналарда, қишлоқ хўжалиги технологияларида, хусусан, сув насосларида, совутгичлардан фойдаланишда илагри сурилган ташаббус иқтисодий самара бериши, манфаатли бўлиши айтилди.
Ушбу йўналишдаги лойиҳаларга инвестиция киритиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда вилоятда энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, рақамли ечимлардан фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олинди.



