Янги корхонада электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
2026-10-19 18:20:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Экошаҳарда Жанубий Кореянинг “AHA Co., Ltd” компанияси томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаси билан танишди.

Компания мазкур лойиҳага 20 миллион доллар миқдорида сармоя киритмоқда. Янги корхонада ички бозор ва экспорт учун интерактив электрон доскалар (IFPD), электромобилларни қувватлаш қурилмалари, тиббий жиҳозлар ҳамда бошқа турдаги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш асосида ишлаб чиқарилади.
Айни пайтда корхонада қурилиш ишлари якунланиб, технологик ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Компания раҳбари Ку Ги До қурилиш-монтаж ишлари якуний босқичда эканини, корхонани жорий йил ноябрь ойида ишга тушириш режалаштирилганини маълум қилди.

