«Хўжа Аҳмад Вале» мақбараси таъмирланмоқда
2026-10-19 16:25:00 / Янгиликлар
Фарғона тумани «Водил» маҳалласидаги «Чинор таги» истироҳат боғида жойлашган «Хўжа Аҳмад Вале» мақбараси ҳомийлик йўли билан таъмирланмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур масканда бўлиб, таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди. Ҳудудни ободонлаштириш, зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича режалаштирилган ишлар кўриб чиқилди.
Масъулларга мақбарадаги таъмирлаш ишларини қисқа муддатда сифатли якунлаш, минг йиллик чинор атрофини ободонлаштириш, чойхона, ўйингоҳ ва аттракционларни тартибга келтириш юзасидан топшириқлар берилди. Шунингдек, тарихий музей, кутубхона ва очиқ амфитеатр барпо этиш ишларини бошлаш вазифаси белгиланди.



