Фарғона туризми ва халқаро имижи учун янги имкониятлар
2026-10-17 19:35:00 / Янгиликлар

Мулоқотда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилаётгани таъкидланди.
2013 йилдан буён Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб келаётган компания вакиллари Фарғонада Duty Free — божсиз савдо мажмуасини ташкил этиш ташаббусини илгари сурдилар. Инвесторлар мазкур лойиҳани амалга оширишда ҳудуднинг аҳоли сони, иқтисодий салоҳияти ва истеъмол бозори имкониятларини инобатга олаётганликларини қайд этишди.
Лойиҳа ҳудудда туризмни ривожлантириш, хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ва Фарғона вилоятининг халқаро имижини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Учрашувда лойиҳани амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилиб, аниқ режа асосида ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.


