Хитойлик инвесторлар билан истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди
2026-10-17 19:05:00 / Янгиликлар

“Jiangsu Chenhui Construction Co., Ltd.” компанияси вакили Гэ Чэньнин аввалги мулоқотларда муҳокама қилинган замонавий спорт иншоотларини барпо этиш, реконструкция қилиш лойиҳасини амалий босқичга олиб чиқиш бўйича тақдимот қилди.
Компания вакиллари спорт иншоотларини миллий меъморчилик анъаналари ва қадриятларини инобатга олган ҳолда, халқаро стандартлар асосида барпо этиш жараёнларига тўхталдилар. Вилоят ҳокими мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашини билдирди.
“Jintian Industrial Development Group” компанияси раҳбари Вэй Цин эса қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини ақлли бошқариш ва сув тежамкорлигини таъминлашга қаратилган лойиҳа ҳақида маълумот берди.
Ушбу ташаббус доирасида сувдан фойдаланишни замонавий технологиялар ёрдамида назорат қилиш, инсон омилини камайтириш ва иш самарадорлигини ошириш назарда тутилган. Дастлаб пилот лойиҳани ишга тушириш, унинг имкониятларини намунавий тарзда кўрсатиш ва зарур ускуналарни ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйиш бўйича таклифлар ўртага ташланди.
Учрашув давомида ҳар икки йўналишдаги ташаббусларни амалий босқичга олиб чиқиш, лойиҳаларни пухта ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.



