Пахтадан ҳосилдорлик ошмоқда
2026-10-16 18:30:00 / Янгиликлар

Айни кунларда туманда етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, қисқа муддатларда йиғиб олиш мақсадида терим жараёнлари қизғин давом этмоқда. Бунда замонавий пахта териш машиналаридан самарали фойдаланилиб, ҳосилни ўз вақтида йиғиб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят ҳокими “Элёр – Н” ҳамда “Ҳамзабек Қосимов” фермер хўжаликларида бўлиб, пахта териш машиналарининг иш жараёнлари билан танишди. Шунингдек, фермер хўжаликлари раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Хўжалик раҳбарлари жорий мавсумда ҳар гектардан 60–65 центнердан ҳосил олинаётганини маълум қилдилар. Бундай натижаларга ердан унумли фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда пахта етиштиришда замонавий ёндашувларни қўллаш ҳисобига эришилмоқда.
Вилоят ҳокими теримни белгиланган муддатларда якунлаш, пахтани далада қолдирмасдан, сифатли ва нес-нобуд қилмай йиғиб олиш муҳимлигини таъкидлади.


