Фарғонада меҳмонхона бизнеси ва туризм соҳасида янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди
2026-10-12 19:55:00 / Янгиликлар

“Le Park Concord Hotels & Resorts” Саудия Арабистонининг меҳмонхона бизнесида жадал ривожланаётган компанияларидан бири ҳисобланади. 2015 йилда ўзининг илк меҳмонхонасини очган компания бугунги кунда шаҳар марказлари ва курорт ҳудудларида меҳмонхоналар ҳамда хизмат кўрсатиладиган апартаментларни бошқариш, халқаро операторлар билан ҳамкорликда меҳмонхона брендларини ривожлантиришга ихтисослашган.
Учрашувда Фарғона вилоятининг туризм имкониятлари, мавжуд инфратузилма ва инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, вилоятда замонавий меҳмонхоналар қуриш, уларни халқаро стандартлар асосида бошқариш ҳамда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Томонлар ушбу йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашдилар.


