Заргарлик саноатида ҳамкорлик йўлга қўйилади
2026-10-10 17:55:00 / Янгиликлар

Мулоқотда Фарғона вилоятида заргарлик саноатини ривожлантириш, ушбу йўналишга хорижий инвестицияларни жалб этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари ҳақида сўз юритилди.
Вилоят ҳокими Фарғонанинг саноат ва инвестициявий салоҳияти, ҳудудда тадбиркорлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, шунингдек, заргарлик соҳасини ривожлантириш борасидаги имкониятлар ҳақида маълумот берди.
Айниқса, миллий заргарлик анъаналарини замонавий технологиялар ва халқаро тажриба билан уйғунлаштириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларнинг экспорт географиясини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Фарғонада заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳамда соҳада илғор тажрибаларни жорий этиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот якунида келгусида амалий алоқаларни ривожлантириш юзасидан чора—тадбирлар белгиланди ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.




