Фарғона вилояти делегацияси Саудия Арабистонида
2026-10-10 12:45:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда. Олий даражадаги учрашувлар ва ўзаро ташрифлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Икки мамлакатнинг халқаро майдондаги, хусусан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги шериклиги умумий манфаатларни илгари суришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Саудия Арабистони Ўзбекистон иқтисодиётига йирик сармоя киритаётган давлатлардан бирига айланган.
Ташриф дастуридан Ар—Риёд шаҳрида Саудия Арабистонининг расмий доиралари вакиллари ва компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар, шунингдек, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган тадбирлар ўрин олган.
