Қўқондаги икки маҳалла замонавий ва обод масканга айланмоқда
2026-10-08 18:30:00 / Янгиликлар

Президентимизнинг жорий йил 27–28 апрель кунлари вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлар асосида мазкур икки маҳаллада 9 мингдан зиёд аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, замонавий инфратузилма яратиш ва ҳудудларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, кўп қаватли уйлар таъмирланиб, иссиқлик, электр ва ичимлик суви тармоқлари янгиланмоқда. Болалар ва спорт майдончалари, ижтимоий объектлар, дам олиш масканлари барпо этилмоқда.
Шунингдек, 1,2 гектар майдонда замонавий Маданият маркази, кутубхона, коворкинг маркази, 300 ўринли кинотеатр ва мусиқа мактабини ўз ичига олган мажмуа қурилмоқда.
Вилоят ҳокими қурилиш ишларининг бориши, уларнинг сифати ва яратилаётган шароитлар билан танишиб, масъулларга ишларни белгиланган муддатларда, сифатли якунлаш бўйича топшириқлар берди.




