Истиқболли йўналишлар ва янги ташаббуслар кўриб чиқилди
2026-10-08 10:50:00 / Янгиликлар

Учрашувда компания томонидан амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳасининг бугунги ҳолати, ишлаб чиқаришни тўлиқ йўлга қўйиш ва ҳамкорликнинг кейинги босқичидаги масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида Жонг Дай Вон “Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг Қувасой филиалида автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган мазкур лойиҳада ишларнинг бориши ҳақида маълумот берди.
Қиймати 30 миллион доллар бўлган лойиҳанинг биринчи босқичида 140 та, тўлиқ қувватда эса 250 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Айни пайтда корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш бошланган бўлиб, буюртмачилар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Учрашувда лойиҳани белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш, ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга тушириш ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Қурилиш билан боғлиқ ишларни тез фурсатларда сифатли якунлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Компания вакиллари лойиҳа доирасида кўрсатилаётган амалий кўмак учун вилоят раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.


