Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда
2026-10-06 14:40:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Красноярск ўлкаси губернатори Михаил Котюков билан, шунингдек, Доғистон Республикаси Ҳукумати раиси ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Ризван Газимагомедов билан ўзаро ҳамкорлик ва англашув тўғрисида меморандум имзоланди.
Шунингдек, Сўх тумани ҳокими Саидбаҳром Саидмусаев ва Омск вилояти қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати вазири Николай Дрофа ўртасида агросаноат комплекси соҳасида ҳамкорлик қилиш ва қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган меморандум имзоланди.
Тадбир доирасида Красноярск ўлкаси ва Сурхондарё вилояти, шунингдек, Красноярск ўлкаси ва Наманган вилояти ўртасида ҳам ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида меморандумлар имзоланди.
Мазкур ҳужжатлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, саноат ва агросаноат кооперациясини ривожлантириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.




