"Каркидон" сув омбори — Фарғонанинг йирик туристик мажмуаси
2026-10-05 15:10:00 / Янгиликлар

Ҳудуд замонавий инфратузилма ва табиий ландшафт уйғунлашган йирик экотуризм масканига айланмоқда.
508 гектар майдонни эгаллаган мажмуа агротуризм, экотуризм ва экстремал туризм имкониятларини бирлаштирган. 45 та шале, 57 та замонавий меҳмон уйи, агротуризм мажмуаси, гуллар боғи, лавандазор, экобозор, сокин ҳудудлар ва ресторанлар ташкил этилган ва кейинги босқичдаги ишлар давом эттирилмоқда.
Лойиҳа доирасида юздан ортиқ тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 2 мингга яқин янги иш ўрни яратилади. Йилига 750 минг нафар сайёҳни қабул қилиш режалаштирилган.
Мажмуада экотуризм билан бир қаторда фаол ва экстремал туризм йўналишларини ривожлантириш, хусусан мотокросс майдонлари, картинг, дор йўли ва гольф майдони ташкил этилмоқда.
Ташриф давомида Россия делегацияларига "Каркидон"нинг табиий салоҳиятини замонавий туризм инфратузилмаси билан уйғунлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.






