Туркиялик инвесторлар қишлоқ хўжалигида кўчатчиликни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда
2026-09-30 22:20:00 / Янгиликлар

Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда соҳада илғор хорижий тажрибани жорий этиш масалалари ҳақида сўз борди.
Хусусан, кўчатчиликда юқори ҳосилдор ва экспортбоп мева навларини етиштириш, хориждан олиб келиш, замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокими бунинг учун вилоятда барча зарур шарт-шароит ва имкониятлар мавжудлигини қайд этди.
Меҳмонлар “Bademli” кооперативининг кўп йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, замонавий лабораториялар ташкил этиш, соҳада малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда кўчатчиликни илмий ва тизимли асосда ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
Вилоят ҳокими истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди ва ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.


