Корея компанияси Фарғонада ҳамкорликни янада кенгайтирмоқда
2026-09-29 22:05:00 / Янгиликлар

Мулоқотда Фарғона шаҳридаги Экошаҳарда йўлга қўйилган электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Янги корхонада ички бозор ва экспорт учун интерактив электрон доскалар (IFPD), электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар, тиббий жиҳозлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар маҳаллийлаштирилган ҳолда ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Вилоят раҳбари кореялик инвесторнинг лойиҳани амалга оширишдаги фаоллигини юқори баҳолади.
Вилоят ҳокимига компания томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Корхона маҳсулотларига ички ва ташқи бозорларда қизиқиш юқори экани, қатор ҳамкорлик шартномалари имзоланаётгани қайд этилди. Тошкент шаҳрида сотув офиси ташкил этилгани, Фарғона давлат техника университетининг 11 нафар талабаси учун грант ажратилгани ҳамда IT йўналишидаги лойиҳалар бўйича амалий ишларга киришилгани маълум қилинди.
Учрашувда ҳамкорликдаги янги йўналишлар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.


