Ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди
2026-09-29 21:35:00 / Янгиликлар

Учрашувда Фарғона вилояти ва Тюрингия федерал ери ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Тюрингия делегацияларининг Ўзбекистонга мунтазам ташрифлари, шунингдек, ҳудудлар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Учрашувда истиқболли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, Фарғона вилояти корхоналари билан Тюрингия компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Меҳмонлар Фарғона вилояти билан ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлаб, келгусида Тюрингиянинг йирик иқтисодий делегацияси билан вилоятга ташриф буюриш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ниятини билдирди.
Вилоят ҳокими билдирилган таклиф ва ташаббусларнинг Фарғона учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, белгиланган йўналишларда ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди.
Учрашув якунида ўзаро ташрифлар ва бизнес мулоқотларини фаоллаштириш, алоқаларни янги мазмун билан бойитиш ҳамда истиқболли йўналишларда ама



