Учкўприклик ёшлар илғор стартаплар яратмоқда
2026-09-24 15:35:00 / Янгиликлар

"Бегобод" маҳалласида жойлашган марказда ёшларга компьютер саводхонлиги, дастурлаш, график дизайн, сунъий интеллект каби йўналишларда таълим берилмоқда. Айни пайтда 120 нафар ўғил-қиз бу ерда билим ва кўникмаларини оширмоқда.
Вилоят ҳокимига ёшлар томонидан ишлаб чиқилган стартап лойиҳалар тақдимот қилинди.
Хусусан, "маҳалла еттилиги" фаолиятини таҳлил қилиш, рақамлаштириш, ҳудудлар ободлигини сақлашда жамоатчилик назоратини кенгайтириш бўйича лойиҳалар кўрсатиб ўтилди.
Хайрулло Бозоров ушбу ишланмаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасадди раҳбарларга зарур кўрсатмалар берди.
Маълумот учун марказнинг биринчи босқичида 40 та замонавий компьютер ўрнатилган. Йил якунига қадар "Бир миллион дастурчи" ва "Беш миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳалари доирасида 200 нафар ёшни рақамли билимларга ўқитиш ва юқори даромадли касбларга йўналтириш режалаштирилган.






