Фарғонада тиббиёт соҳасида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
2026-09-17 15:00:00 / Янгиликлар

Мулоқотда Фарғона вилоятида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, тиббиёт соҳасида замонавий инфратузилмани шакллантириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида 800 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона барпо этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Инвестиция қиймати қарийб 300 миллион долларни ташкил этувчи мазкур лойиҳа доирасида шифохонани халқаро стандартлар асосида лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда узоқ муддатли техник хизмат кўрсатиш кўзда тутилган.
Лойиҳани амалга оширишда Туркия ҳамда Европанинг илғор компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Музокараларда вилоятда замонавий тиббиёт кластерини ҳам ташкил этиш, тиббий хизматлар билан уйғун ҳолда меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва дам олиш масканлари, шунингдек, малакали тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича режалар ҳам маълум қилинди.
Туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда вилоятга хорижий инвесторларни кенг жалб этиш масалаларида фикр алмашилди.
Муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ҳамкорликни давом эттириш ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан олдинда турган чора-тадбирлар келишиб олинди.
Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов ҳам иштирок этди.




