Олға "Нефтчи", олға Фарғона! “Нефтчи Корея” Пажу майдонида ўз кучини намойиш этди
2026-09-12 16:05:00 / Янгиликлар

Ўйинни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам кузатиб борди.
«Нефтчи Корея» жамоаси Корея Республикасида таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган фарғоналик ҳамда водийлик ёшлар ташаббуси билан ташкил этилган. Бугунги кунда жамоа сафида 30 нафардан зиёд ёшлар жамланган бўлиб, улар мунтазам машғулотлар олиб бормоқда, шунингдек, Кореяда ўтказилаётган турли футбол мусобақаларида фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг июнь ойида Пёнтек шаҳрида ўтказилган «Яхши қўшничилик турнири — 2026» халқаро мусобақасида 8 та жамоа орасида «Нефтчи Корея» биринчи ўринни эгаллади.
Айни пайтда жамоа турли давлатлар вакилларидан тузилган ҳаваскор жамоалар иштирок этаётган «Сеул Лигаси»да ҳам муносиб қатнашмоқда. 20 та жамоа иштирок этаётган мазкур мусобақада фарғоналик ёшлар юқори натижалар қайд этиб, пешқадамлар сафидан жой олган.
Пажу миллий футбол марказидаги ўртоқлик учрашуви ҳам муросасиз ва қизғин баҳсларга бой бўлди. Якунда «Нефтчи Корея» рақибини 7:2 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдан сўнг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров жамоа аъзолари билан самимий мулоқот қилди. Ёшларнинг Корея Республикасида ўқиш ва меҳнат қилиш билан бирга спорт орқали ҳам бирлашиб, Фарғона ва Ўзбекистон номини муносиб тарғиб этаётгани алоҳида эътироф этилди.
Вилоят ҳокими футболчиларга келгуси мусо









