Фарғоналик ёшлар Жанубий Кореяда қўшма таълим дастури асосида таҳсил олмоқда
2026-09-09 16:50:00 / Янгиликлар

Айни пайтда Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети ҳамда Жунгбу университети ўртасидаги 2+2 қўшма таълим дастури асосида 127 нафар фарғоналик ёш жорий йилнинг сентябрь ойидан Жанубий Кореяда таҳсил олишни бошлади.
Учрашувда вилоят ҳокими мазкур дастур доирасида танловдан муваффақиятли ўтиб, Жанубий Кореянинг нуфузли олий таълим муассасасида билим олиш ёшлар учун катта имконият ва айни пайтда масъулият ҳам эканини таъкидлади.
Ёшларнинг пухта билим олиши, замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни ўзлаштириши бугунги куннинг муҳим талаби экани қайд этилди. Юртимиз тараққиёти учун чуқур билим ва замонавий кўникмаларга эга, рақобатбардош ва салоҳиятли мутахассислар зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, илм олиш доимий жараён экани, ривожланган давлатларнинг илм-фан, таълим ва технология соҳаларидаги илғор ютуқларини ўрганиб, уларни юртимиз тараққиёти йўлида қўллаш муҳимлиги таъкидланди.
Мулоқот давомида Жанубий Кореянинг “AHA Co., Ltd” компанияси томонидан 12 нафар фарғоналик ёшнинг ишга қабул қилингани ҳам қайд этилди. Бу ёшларнинг олган билимларини амалиётда мустаҳкамлаши, халқаро тажриба орттириши учун муҳим имконият экани билдирилди. Талабаларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларига омад тилади.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар, таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбирда “AHA Co., Ltd” компанияси раҳбари Ку Ги До ҳамда Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети ректори Пак Жун Хо иштирок этди.









