Замонавий лабораториялар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспорт имкониятларининг янги имкониятлари
2026-09-07 12:05:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 12 майдаги Фармони билан озиқ-овқат хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария соҳаларида ягона давлат бошқаруви ва назорат тизими жорий этилиб, “даладан дастурхонгача” тамойили асосида замонавий ёндашувга йўл очилди.
Фарғона вилоятида ҳам ушбу тизим доирасида замонавий лаборатория инфратузилмаси шакллантирилмоқда. Агрокимё ва тупроқ таҳлили марказида 500 дан ортиқ турдаги пестицид қолдиқлари, оғир металлар ва нитратларни аниқлаш имконини берувчи замонавий ускуналар ишга туширилди.
Фитосанитария лабораториясида эса ПЗР ва рентген ускуналари ёрдамида ўсимликлардаги вирусли ва бактериал касалликлар, зараркунандалар ҳамда бошқа хавф омиллари аниқланмоқда.
Бу нафақат ички бозорни хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаш, балки Фарғонада етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини ҳам кенгайтирмоқда.



