“Kam Air” компанияси билан ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда
2026-09-04 15:40:00 / Янгиликлар

Учрашувда “Uzbekistan Airports” АЖ Тижорий фаолият департаменти бошлиғи Тимур Халилов ҳам иштирок этди.
Жорий йил 26–27 июль кунлари Фарғона вилояти делегациясининг Афғонистонга ташрифи доирасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш бўйича қатор учрашувлар ўтказилган эди.
Мулоқотда ушбу ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, авиасозлик соҳасида ҳам ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, Фарғонада янги халқаро авиакомпания ташкил этиш ташаббуси юзасидан фикр алмашилди. Лойиҳани амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар, зарур инфратузилма ва хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш жараёнлари муҳокама қилинди.
Тегишли ташкилотлар ва мутахассислар иштирокида лойиҳани амалий босқичга олиб чиқиш, халқаро стандартлар асосида ишларни ташкиллаш чора-тадбирларига эътибор қаратилди.
Учрашув давомида истиқболдаги масалалар келишиб олинди.



