Исфайрамсой бўйида замонавий дам олиш маскани барпо этилади
2026-09-02 14:50:00 / Янгиликлар

Соҳилбўйи инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда аҳоли ва меҳмонлар учун замонавий ва қулай дам олиш масканини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди.
Лойиҳа доирасида Исфайрамсойнинг 5,8 километр узунликдаги қирғоқ қисмини мустаҳкамлаш, 100 гектар майдонда замонавий соҳилбўйи дам олиш ҳудуди - пляж ташкил этиш, шунингдек, сой бўйида турли хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ҳудуднинг туристик ва рекреацион салоҳиятини ошириш, аҳоли учун мазмунли ҳордиқ чиқариш имкониятларини кенгайтириш ҳамда янги хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этишга хизмат қилади.
Вилоят ҳокими лойиҳа таклифларини янада такомиллаштириш, ҳудуднинг архитектуравий қиёфаси ва муҳандислик инфратузилмасини пухта режалаштириш ҳамда амалий ишларни босқичма-босқич бошлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.



