Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг “Terminal Yapı ve Ticaret Anonim Şirketi” компанияси раҳбари Меҳмет Алп Делимоллаоғлу ҳамда туркиялик инвестор Жемил Акллини қабул қилди
2026-08-25 20:30:00 / Янгиликлар
Учрашувда вилоятимизда заргарлик йўналишида амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Туркиялик инвесторлар лойиҳа бўйича режалар, унинг келгусидаги ривожланиш имкониятлари ва ҳудуд иқтисодиёти учун аҳамияти ҳақида маълумот бердилар.
Вилоят ҳокими лойиҳани амалга оширишда инвесторларга зарур амалий кўмак кўрсатилиши, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда инвестиция лойиҳасини ишга тушириш учун барча зарур шароитлар яратилишини таъкидлади.


