Сўхдаги йирик ГЭС қурилиши жадал давом этмоқда
2026-08-24 19:30:00 / Янгиликлар

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманида бўлиб, ушбу йирик энергетика лойиҳасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Айни пайтда ГЭС канали ички ва ён қисмларини текислаш ҳамда мустаҳкамлаш ишларининг асосий қисми бажарилмоқда. Ҳудудда бетонлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Қурилиш жараёнларига 80 та турли русумдаги махсус техника жалб этилган. Шунингдек, ҳудуддаги ишсиз фуқаролар, жумладан, меҳнат миграциясидан қайтган ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят раҳбари лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар, қурилиш жараёни ва белгиланган вазифалар ижроси юзасидан масъуллар ҳисоботини эшитди.
Хайрулло Бозоров ишларни белгиланган муддатларда якунлаш, сифатли бажариш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берди.




