Тадбиркор ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда
2026-08-22 15:20:00 / Янгиликлар

Тадбиркор ўз ташаббусларини янги йўналишларда давом эттириб, қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Бешариқ туманида тадбиркор билан ўтказган мулоқотида мазкур инвестиция лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Халқаро тажриба асосида замонавий машинасозлик ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш, бренд яратиш, илмий-тадқиқот ва конструкторлик йўналишларини ривожлантириш, инновацион технологияларни ишлаб чиқариш жараёнларига кенг жорий этиш ҳақида сўз борди. Шунингдек, сунъий интеллект ва робототехнологиялардан фойдаланиш, рақамли ечимларни жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими ташаббусни қўллаб-қувватлашини билдириб, лойиҳани сифатли ва тизимли амалга ошириш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.


