Инвесторлар Фарғонада янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқмоқда
2026-08-22 14:45:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманида эронлик инвестор Паулараб Мустафа бошчилигидаги ишбилармонлар билан учрашди.

Учрашувда вилоят ва Бешариқ туманида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, саноат, инфратузилма ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Эронлик тадбиркорлар Фарғона вилоятидаги инвестициявий салоҳият, мавжуд имкониятлар ҳамда истиқболли лойиҳаларга катта қизиқиш билдириб, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Учрашувда давомида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди.


