Ҳамкорликнинг янги имкониятлари муҳокама қилинди
2026-08-21 22:00:00 / Янгиликлар

Мулоқотда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар, жумладан Германия билан ўзаро тенглик ва манфаатдорлик тамойиллари асосидаги алоқалари жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди. Бу жараёнда ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги шериклик алоқаларини йўлга қўйиш ва истиқболли ташаббусларни шакллантириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Ҳамкорликнинг самарадорлиги, аввало, аниқ эҳтиёж ва имкониятларни чуқур ўрганиш, замон талабларидан келиб чиқиб истиқболли таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни пухта режа асосида амалга оширишга боғлиқ эканлигига эътибор қаратилди.
Учрашувда “ABM Anlagenbau & Maschinentechnik GmbH” компаниясининг саноат корхоналарини замонавий ускуналар билан таъминлаш, технологик ечимларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш борасидаги тажрибаси ҳақида ҳам фикр алмашилди.
Шундан келиб чиқиб, Германия билан ҳамкорликни кенгайтириш мумкин бўлган қатор йўналишлар юзасидан таклифлар билдирилди. Фарғонада саноат кооперациясини ривожлантириш, машинасозлик, қурилиш, тиббиёт, фармацевтика, ахборот технологиялари, чорвачилик, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш ҳақида сўз борди.
Истиқболли йўналишларни аниқлаш ҳамда кейинги мулоқотларда уларни аниқ лойиҳаларга айлантириш чора-тадбирлари келишиб олинди.



