Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди
2026-08-19 22:45:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланаётгани таъкидланиб, Фарғона вилоятида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
“Guohong Trade Development Group” ташқи савдо, импорт-экспорт, халқаро юк ташиш, логистика ва таъминот занжирини бошқариш йўналишларида фаолият юритади. Компания маҳсулотларини Европа, АҚШ, Малайзия каби бозорларга экспорт қилади.
Мулоқотда вилоятда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ташкил этиш, машинасозлик ва мехатроника каби замонавий йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ўқув маркази ҳамда логистика марказини барпо этиш таклифлари билдирилди.
Истиқболли лойиҳаларни аниқ режа асосида шакллантириш, шунингдек, делегациялар алмашинуви орқали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олинди.


