Фарғоналик фаол тадбиркорлар меҳнати эътироф этилди
2026-08-18 13:15:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокимлигида ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мукофотланганларни самимий табриклаб, тадбиркорларнинг фидокорона меҳнати, янги иш ўринлари яратиш, инвестицияларни жалб этиш ва ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришга қўшаётган муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга қаратилаётган эътибор, уларнинг меҳнатини қадрлаш ва қўллаб-қувватлаш тизими янги босқичга чиққани таъкидланди. Юртимизда Тадбиркорлар кунининг кенг нишонланиши ҳамда соҳа вакилларининг мунтазам рағбатлантириб борилиши ҳам ана шу юксак эътиборнинг амалий ифодасидир.
Бундай эътироф тадбиркорларга фахр ва ғурур бағишлаш билан бирга, уларни янги лойиҳаларни амалга ошириш, вилоятнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини янада юксалтиришга ундашига ишонч билдирилди.
Тадбирда юксак давлат мукофотлари ва “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.






