Вилоят ҳокими пара шахмат бўйича жаҳон чемпиони Аҳадхон Кимсанбоев билан учрашиб, эришаётган ютуқлари билан табриклади
2026-08-17 22:10:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳрида пара шахмат бўйича жаҳон чемпиони Аҳадхон Кимсанбоев билан учрашиб, эришаётган ютуқлари билан табриклади.

Марғилонлик спортчи халқаро майдонда қатор юксак натижаларни қайд этган.
2023 йилги Пара Осиё ўйинлари ҳамда 2024 йил Ҳиндистонда ўтказилган Осиё чемпионатида 4-ўринни эгаллаган спортчи 2026 йил 20–31 июль кунлари Болгариянинг София шаҳрида ўтказилган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахматчилар ўртасидаги IV IBSA Жаҳон чемпионатида барча рақибларини ортда қолдириб, жаҳон чемпиони бўлди.
Вилоят раҳбари спортчининг халқаро майдондаги ушбу юксак натижаларини эътироф этиб, келгуси мусобақаларда омад тилади.
