Риштонда илғор тажрибалар асосида технопарк ташкил этилади
2026-08-14 11:50:00 / Янгиликлар

Учрашувда делегациялар ташрифлари давомида эришилган келишувларнинг амалий ижроси, хусусан, Риштон туманида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида махсус технопарк ташкил этиш жараёнларини жадаллаштириш, унда импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий лойиҳаларни жойлаштириш, шунингдек, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хитойлик инвесторлар мазкур технопаркни Шаньдун провинциясидаги илғор тажрибаси асосида ривожлантириш ҳамда ўзаро интеграцияни йўлга қўйиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
Учрашувда вилоятда амалга ошириш учун яна қатор истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳам таклиф этилди.
Вилоят ҳокими билдирилган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини, белгиланган талаб ва тартиблар асосида ҳамкорлик муносабатлари давом эттирилишини қайд этди. Келгусидаги чора-тадбирлар келишиб олинди.



