Қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда
2026-08-12 16:00:00 / Янгиликлар

Тадбиркор Анваржон Маҳмуджонов ва хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган.
Лойиҳага 12 миллион доллар миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтирилиши режалаштирилган. Бу ерда замонавий ва сифатли ғиштлар ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш корхонаси тўлиқ қувват билан фаолият бошлаганидан сўнг икки сменада жами 120 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳа доирасида замонавий технология ва ускуналар Хитойдан олиб келиниб, ўрнатиш ва ишга тушириш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда. Корхонани яқин ойларда ишга тушириш мақсад қилинган.
Вилоят раҳбари лойиҳани қўллаб-қувватлаб, ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.



