Фарғона туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишининг иккинчи босқичи бошланди
2026-08-12 14:05:00 / Янгиликлар

Мазкур ҳудудда замонавий ва қулай кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш, аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш мақсадида йирик қурилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Массив қурилишининг биринчи босқичи доирасида 33 та 1590 хонадондан иборат кўп қаватли уй барпо этилди. Лойиҳанинг иккинчи босқичи ишлари доирасида 15 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган бўлиб, уларда жами 940 та хонадон жойлаштирилади. Янги уйлар 7, 9 ва 12 қаватли бўлиши кўзда тутилган.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, массив ҳудудида жами 60 та кўп қаватли уй барпо этилиб, уларда 4 404 та хонадон ташкил этилади.
Ҳудудда аҳоли учун яшил майдонлар, ободонлаштирилган ҳудудлар ва зарур ижтимоий инфратузилма объектлари барпо этилади. Хусусан, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, поликлиника қурилиши ҳам режалаштирилган.
Нуронийлар иштирокида дуолар қилиниб, янги уй-жойлар барпо этиш жараёнига старт берилди.
Вилоят ҳокими лойиҳани амалга оширишда қурилиш сифатини таъминлаш, ҳудудни комплекс ободонлаштириш ва аҳоли учун барча зарур шароитларни яратиш муҳимлигини таъкидлади.









